Ўзбекистон | 08:32 / 04.11.2020
4174
3 дақиқада ўқилади

Тoшкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгиланишича, филиал Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақларига эга бўлади.

Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўша олувчи, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш жараёнида ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда ўқув жараёнини кредит шаклида ташкил қилиш;
  • замонавий ахборот коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;
  • ахборот коммуникация технологиялари соҳасининг барча йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;
  • ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;
  • республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
  • илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
  • филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш;
  • филиалга бириктирилган информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблари фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;
  • сифатли масофавий курсларни яратиш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ қилиш;
  • аҳолининг тез ривожланаётган рақамли имкониятларидан фойдаланиш юзасидан зарур кўникмаларни шакллантириш бўйича вебинар таълим усулларини қўллаган ҳолда курслар ташкил этиш;
  • аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, “Интернет буюмлар”, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш ҳамда бошқа тегишли йўналишлар бўйича курслар ташкил қилиш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти