Жаҳон | 22:39 / 07.11.2020
74443
2 дақиқада ўқилади

«Пойга тугади» – Байден президент сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

Аввалроқ Жо Байден америкаликларга мурожаат қилиб, сайловларда ғолиб бўлишга шубҳа қилмаслигини ва камида 300 та овоз тўплашга ишонишини айтганди.

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

Демократ Жозеф Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини маълум қилди ва америкаликларни бирдамликка чақирди. У баёнотини ўз Twitter саҳифасида эълон қилди.

"Америка, мени бу мамлакатга раҳбарлик қилиш учун сайлашгани мен учун шараф. Олдинда оғир вазифа турибди, аммо мен учун овоз берган-бермаганлигидан қатъи назар барча америкаликлар учун президент бўламан", - дея қайд этди у.

"Пойга тугади, ғазаб ва кескин баёнотларни унутиш ҳамда ягона мамлакат сифатида чиқиш вақти келди. Америка учун бирлашиш ва тузалиш вақти келди", - дея таъкидлади Байден.

 CNN, NBC, Fox News ва Associated Press (AP) прогнозларига кўра, Байден Трамп устидан ғалаба қозониш учун талаб қилинадиган танловчиларнинг 270та овозига эга бўлди.   

Аввалроқ Жо Байден америкаликларга мурожаат қилиб, сайловларда ғолиб бўлишга шубҳа қилмаслигини ва камида 300 та овоз тўплашга ишонишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид