Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти олдидаги панжаралар олиб ташланди
Қирғизистонда ҳокимият алмашгач, муваққат президент Садир Жапаров ташаббуси билан парламент атрофини ўраб турган панжаралар олиб ташланди. Бу чора қирғиз депутатларининг халққа яқинроқ бўлишига хизмат қилиши айтилмоқда.
Ўтган ҳафта қирғиз парламенти спикери этиб сайланган Талант Мамитовнинг сўзларига кўра, панжараларни олиб ташлаш ташаббуси муваққат президент Садир Жапаровдан чиққан.
«Биз халққа яқинроқ бўлишимиз ва унинг манфаатларига хизмат қилишимиз даркор», – деган Мамитов.

Бишкек шаҳри мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулобаевнинг айтишича, панжаралар ўрнатилган цемент асос (фундамент) хавфсизлик мақсадларида сақлаб қолинади. «Баногоҳ машина ўтиб кетмаслиги учун», дея изоҳлади у.
Мэрнинг қўшимча қилишича, эндиликда фуқаролар бевосита парламент биносининг олдигача бориб сайр қилишлари мумкин.
Kaktus.media нашри шу муносабат билан айрим давлатлар парламентларига назар ташлаб, улардан қайсилари панжара билан тўсилгани, қайсиларида бундай ҳимоя элементи йўқлигига эътибор қаратди.
Маълум бўлишича, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Хитой, Россия, Қозоғистон, Грузия ва Тожикистон қонун чиқарувчи ҳокимиятларининг бош биноси панжара билан тўсилмаган. Ўзбекистон ва Арманистон парламентларида ушбу тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил охирида Ўзбекистон Олий Мажлиси олдидаги панжараларни олиб ташлаш мавзуси кўтарилган эди. Парламент сайловлари арафасида мамлакатдаги бешала партия раиси Олий Мажлис атрофидаги панжараларни олиб ташлаш таклифи билан чиққанди. Аммо шундай буён бу масалада янгилик бўлганича йўқ.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026