Ўзбекистон | 08:14 / 09.11.2020
9392
1 дақиқада ўқилади

Кадастр агентлиги вилоят раҳбарларининг 16 нафари аттестациядан ўта олмади

Кадастр агентлигининг вилоят раҳбарлари аттестациядан ўтказилди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимига кирувчи ҳудудий бошқарма, корхоналар раҳбарлари ва ходимларининг касбий ҳамда назарий билимларини, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш аттестацияси ўтказилмоқда.
 
Ҳудудий бошқарма ва корхоналарнинг 26 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

7 нафар (27 фоиз) раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, 3 нафари (11,5 фоиз) шартли ўтган. 16 нафар (61,5 фоиз) раҳбар аттестациядан ўта олмаган ёки ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзган.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари туман (шаҳар) раҳбарларининг аттестация натижалари 9-10 ноябрь кунлари эълон қилиниши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид