Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электр энергетика комплексига 457 млн доллар йўналтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва ОТБ ўртасида кредитни жалб қилиш бўйича Меморандум имзоланган. 2020 йил 28 сентябрда ОТБ Директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 15 йил муддатга қарз ажратилиши маъқулланган.
«Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 457,8 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослануви Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маъқулланган. Лойиҳа қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:
- 91,3 млн АҚШ доллари – «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ;
- 250 млн АҚШ доллари – Молия вазирлиги кредити;
- 20,5 млн АҚШ доллари – ОТБ кредити;
- 62,6 млн АҚШ доллари – «Ўзсаноатқурилишбанк» кредити;
- 33,3 млн АҚШ доллари – Ривожланиш жамғармаси.
Энергетика вазирлиги инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишида ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан ижро этувчи орган ҳисобланади. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, кредитни ўз вақтида ўзлаштирилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
ОТБ томонидан ажратилган ва Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун мўлжалланган кредит 6 ойлик либор + 0,5 фоиз ставка билан 200 млн АҚШ долларини ташкил этади. Кредитни сўндириш, улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
«Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳаси ТИА асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилаётган ОТБ қарзини сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали.
Ҳужжат 31.10.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:47 / 02.05.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади
11:10 / 14.03.2026
Эрон АҚШга минтақадаги нефт-газ объектларига ҳужум билан таҳдид қилди
14:25 / 26.12.2025
Президент: тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун барча чоралар кўрилади
16:12 / 12.11.2025