Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» шу ҳафта кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб деярли бутун сентябрь ва октябрь ойи давом этган жуда узоқ қуруқ ҳаводан сўнг, кеча ҳақиқий куз ёмғирлари ёғиб ўтди.
Ёмғир республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида юзага келди. Кечаси ёмғир ёғди, бугун тонгдан эса Ўзбекистоннинг аксарият қисмида об-ҳаво очиқ бўлди. Фақатгина Фарғона водийси ҳудудларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир кузатилди. Ҳаво ҳарорати меъёрдан бироз пастроқ - 12-17 даража оралиғида бўлди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 10-11 ноябрь кунлари мамлакат ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлади, қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи ҳаво 13-18 даражагача исийди.
12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Волгабўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Ёмғир давомида кундузи ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.
13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, бу ҳам ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар меъёридан паст.
Мавзуга оид
11:56 / 23.01.2026
Ҳафта охирида ҳаво бироз илиши кутилмоқда
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026