Жаҳон | 16:48 / 09.11.2020
2632
1 дақиқада ўқилади

Португалияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими жорий этилди

Фавқулодда вазият режими 23 ноябргача амал қилади ҳамда узайтирилиши ҳам мумкин.

Фото: PATRICIA DE MELO MOREIRA /AFP

Португалияда душанбадан бошлаб фавқулодда вазият режими амал қилади, деб хабар бермоқда RTP телерадиокомпанияси.

Фавқулодда вазият режими мамлакатнинг бутун ҳудудида эмас, аксарият қисмида - 121 муниципалитетда, жумладан Португалиянинг йирик шаҳарлари бўлган Лиссабон ва Портуда жорий этилди.

Бу ҳудудларда душанбадан жумагача соат 23:00дан 5:00гача комендантлик соати амал қилади. Бу шаҳарлар аҳолисига зарур ҳолатлардан ташқари, кўчага чиқмаслик тавсия этилди. 

Дам олиш кунлари эса 13:00дан 5:00гача комендантлик соати жорий этилади, уйдан фақатгина шифохона, дорихонага ёки уйи атрофида сайрга чиқишга рухсат берилади.  

Фавқулодда вазият режими 23 ноябргача амал қилади ҳамда узайтирилиши мумкин.

Португалияда пандемия бошланганидан буён 179,3 минг киши касалликка чалинган, 2,8 минг киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид