Жаҳон | 16:46 / 10.11.2020
5511
1 дақиқада ўқилади

Литва АҚШдан Black Hawk жанговар вертолётларини сотиб олади

Литва вертолётлар учун жами 181 млн евро тўлайди. АҚШ ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 25 млн евро ажратган.

Фото: Picture Alliance

Литва АҚШдан тўрт дона UH-60M Black Hawk жанговар вертолётини сотиб олади. Бу борадаги шартнома шу ҳафтада имзоланади, деб маълум қилди Литва мудофаа вазирлиги.

 Қайд этилишича, Литва вертолётлар учун жами 181 млн евро тўлайди. АҚШ ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 25 млн евро ажратган.

Дастлабки вертолёт 2024 йил охирида етказиб берилиши режалаштирилган. Литва вертолётлар билан бирга қурилмалар ва эҳтиёт қисмлар ҳам олади. 

 Россиянинг Калининград области билан чегарадош Литва Украина шарқида давом этаётган низо сабабли ўз хавфсизлигидан ташвишланмоқда. Шу боис Вильнюс ҳукумати жанговар қудратини оширмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид