Жаҳон | 17:50 / 11.11.2020
12445
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги Шерлок Холмснинг уйи Назарбоевлар оиласига тегишли − ОАВ

Шерлок Холмснинг уйидан ташқари, Бейкер-стритдаги 215- ва 237-уйлар орасидаги бино ва ерлар ҳам Назарбоевлар оиласига қарашли. Кўчмас мулкларнинг умумий қиймати 140 миллион фунт стерлинг (185,6 миллион долларга яқин) деб баҳоланмоқда.

Фото: Getty Images

Шерлок Холмснинг Лондондаги Бейкер-стритда жойлашган  уйи Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизига тегишли. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Шерлок Холмснинг уйидан (221В) ташқари, Бейкер-стритдаги 215- ва 237-уйлар орасидаги бино ва ерлар ҳам Назарбоевлар оиласига қарашли. Кўчмас мулкларнинг умумий қиймати 140 миллион фунт стерлинг (185,6 миллион долларга яқин) деб баҳоланмоқда.

 Газетанинг маълумот беришича, 2015 йилда Бейкер-стритдаги мулкларининг 90 фоизи Дариға Назарбоевага, 10 фоизи эса унинг ўғли Нурали Алиевга тегишли бўлган. Аммо уларнинг расмий эгаси сифатида Farmont Baker Street Limited фирмаси кўрсатилган. Фирмани кейинчалик БАА компанияси сотиб олган.

 Бейкер-стритдаги кўчмас мулклар Нуралининг отаси, бизнесмен Роҳат Алиевга тегишли эканлиги 2015 йилда маълум бўлганди. У кейинчалик давлатга хиёнат, қотиллик ва жиноий гуруҳ тузишда айбланган. Алиев ўша йили Австриядаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилган.

Мавзуга оид