Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:07 / 11.11.2020
13556
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет 12−13 ноябрда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ва туман тушиши ҳақида хабар берди.
Фото: Ўзгидромет
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, 12–13 ноябрда А-373 Тошкент–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, довонда туман тушиб, кўриш даражаси 50-100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18–22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш