Жаҳон | 14:21 / 11.11.2020
4478
1 дақиқада ўқилади

Техас штатида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 1 миллиондан ошди

АҚШда касаллик юқтириш ҳолатлари сони бўйича иккинчи ўринда Калифорния турибди. Бу ерда пандемия бошланганидан буён 991 минг ҳолат тасдиқланган.

Фото: Reuters

Техас коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 1 миллиондан ошган АҚШдаги биринчи штатга айланди, деб хабар берди Жонс Ҳопкинс университети.

 Ўтган суткада штатда 10,8 мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилган, 94 нафар бемор вафот этган.

АҚШда касаллик юқтириш ҳолатлари сони бўйича иккинчи ўринда Калифорния турибди. Бу ерда пандемия бошланганидан буён 991 минг ҳолат тасдиқланган.

Флоридада касалликка чалинганлар сони 852 мингдан ошган, Нью-Йорк штатида эса 536 минг ҳолат аниқланган. 

 Охирги маълумотларга кўра, АҚШ бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 10 миллиондан ошди, 240 мингга яқин киши вафот этди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид