Жамият | 21:56 / 12.11.2020
146755
2 дақиқада ўқилади

Барча ОТМларда 16 ноябрдан бошлаб анъанавий таълимга қайтилади

Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябр, душанба кунидан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Республика махсус комиссиясининг 12 ноябрдаги қарорига асосан, анъанавий таълим жараёнлари ОТМлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, олий таълимда анъанавий шаклга қайтиш ҳақида 17 октябр куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги йиғилишда қарор қилинганди.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангач, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасалари карантинга ёпилган, ўқувчи ва талабалар таътилга жўнатилган эди. Бир неча ҳафталик таътилдан сўнг дарслар масофавий тарзда давом эттирилди. Янги ўқув йили мактабларда гибрид (ҳам масофавий, ҳам анъанавий) шаклда, ОТМларда эса масофавий тарзда бошланганди.

Ўтган ҳафта айрим хусусий ОТМларда, жумладан Тошкентдаги Ёджу техника институтида 1-босқич талабалари анъанавий шаклда таълим ола бошлаганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти