Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир мамлакатда қоракўзанларда коронавирус аниқланди
Шу кунга қадар Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Швеция ва АҚШдаги қоракўзан етиштирувчи фермаларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилганди.
Фото: Reuters
Греция шимолидаги иккита фермада қоракўзан (норка)ларда коронавируснинг мутацияга учраган шакли аниқланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ферманинг бир ишчисига вирус юққан, қолган ишчилар текширувдан ўтказилмоқда. Ушбу фермада 2,5 минг бошга яқин жонивор йўқ қилинади. Яна бир фермадаги зарарланган жониворлар сони маълум қилинмаган.
Ушбу фермалар жойлашган Козани ва Кастория провинцияларида мўйна ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатдаги қоракўзан фермалари йилига 60-70 миллион евро даромад келтиради.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Испания, Италия, Нидерландия, Швеция ва АҚШдаги норка етиштирувчи фермаларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани тўғрисида хабар берганди.
5 ноябрда эса Дания ҳукумати одамлар орасида коронавируснинг қоракўзанларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи барча қоракўзанларни йўқ қилишни буюрганди. Кейинроқ ҳукумат бу фикрдан қайтгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025