Ўзбекистон | 16:10 / 19.11.2020
23467
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон президентининг жорий йил 18 ноябрдаги фармойиши билан Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Фото: Бухоро вилояти божхона бошқармаси

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, фармойишга асосан божхона хизмати подполковниги Баҳодир Қутлимуродов Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Баҳодир Қутлимуродов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Б. Қутлимуродов 1983 йил 4 апрелда Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2005-2015 йилларда Хоразм вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмаларида хизмат қилган. 2015-2017 йилларда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017-2020 йилларда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

Айни пайтга қадар Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Дониёр Салимов эса Божхона институтининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Мавзуга оид