SamAuto икки йил ичида электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
Бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга чиқди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2020 йил 19 ноябр куни SamAuto компанияси 51-йўналиш (Юнусобод 6-мавзе – Бешёғоч майдони) бўйича ҳаракатланадиган синов электробусини «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этди.
Эксплуатация жараёнида SamAuto мутахассислари ўз электробусини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш мақсадида йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикрларини, шунингдек мазкур моделнинг сифати ва функционал вазифаларини ўрганади ва уларнинг мониторингини олиб боради.
Қайд этилишича, SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабларини аниқлаш учун компания «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди.
«Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизел транспортига қараганда кам харажат талаб қилади», — деди SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев.
Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан пенсионерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар. Шунингдек, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.
2030 йилгача Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий транспортининг камида 50 фоизи зарарли моддаларни ҳавога чиқаришни камайтириш учун муқобил ёқилғи турларига ўтиши керак.
Эртага, 20 ноябр кунидан бошлаб йўловчилар ушбу электробус хизматидан фойдаланишлари учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 51-сонли (Юнусобод 6-мавзе – Бешёғоч даҳаси) йўналишга чиқарилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриянинг муваққат президенти ўтиш даври ҳукуматини тузди. Унга бир нафар аёл ҳам киритилди
Жаҳон | 15:30
-
Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича янги таклифни қабул қилди
Жаҳон | 15:23
-
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 15:12
-
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради
Жаҳон | 14:54
Мавзуга оид

11:50 / 08.02.2025
Тошкентда электробус ва Cobalt тўқнашди

08:30 / 13.01.2025
Маҳаллий тадбиркорлар электробус, автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқаришни бошлайди

20:43 / 08.12.2024
Тошкентда электробус ва иккита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

09:28 / 08.11.2024