21:51 / 21.11.2020
8144

Ўзбекистон фонд биржасининг капиталлашуви 5 миллиард доллардан ошди

2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига фонд биржасининг умумий бозор капиталлашуви 52,55 триллион сўм ёки 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди, деб хабар бермоқда Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги расмий вакили.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, шу йилнинг 10 ойи давомида «Тошкент» Республика фонд биржасидаги савдо якунларига кўра, 96та компаниянинг қимматли қоғозлари билан 421,1 миллиард сўмлик 30 минг 489та битим қайд этилди. 2019 йилнинг шу даврида 376,3 миллиард сўмлик 25 минг 305та битим амалга оширилган бўлиб, битимлар сонига кўра, 20,5 фоизга, пул ҳажмига кўра эса 12 фоизга ўсиш кузатилмоқда.

«Жорий йил 10 ойи давомида 41 та акциядорлик жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржаси котировка варағига киритилган бўлса, 2019 йилнинг шу даврида атиги 23та эмитент киритилган эди. 2020 йилнинг октябрь ойи охири ҳолатига кўра, 133та акциядорлик жамиятнинг қимматли қоғозлари биржа савдо майдончасида ҳаракатланмоқда, бу аввалги йилдан 25 фоизга кўп демакдир», — дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ, журналистлар учун ташкил этилган анжуманда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Эгамбердиев йирик битим тузилишида миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида жорий этилган янги тартиб ҳақида маълумот берганди.

Top