Жаҳон | 08:06 / 22.11.2020
5991
1 дақиқада ўқилади

Хитой Россия билан чегарадаги шаҳрида карантин киритди

Хитой Россиянинг Байкалорти ўлкаси билан чегарада жойлашган Маньчжоули шаҳрида коронавирус юқтириб олиш бўйича 2та ҳолат қайд этилгандан кейин карантин киритди. 

Фото: РИА Новости

Шаҳарда оммавий йиғилишларга тақиқлов киритилди, кўнгилочар масканлар, мактаблар ва болалар боғчалари вақтинча ёпиқ бўлади. Шаҳар маъмурияти бутун аҳолидан коронавирусга тест олишини маълум қилган. Шаҳарда 172 мингга яқин одам яшайди.

Шунингдек, шаҳар билан темир йўл алоқаси вақтинча тўхтатилади.

Маньчжоули Россия ва Хитой чегарасидаги муҳим логистик марказ ҳисобланади. У ерда “Байкалорти – Маньчжурия” юк-йўловчи чегара ўтиш жойи жойлашган.

Хитойда сўнгги суткада 17та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Улардан учтасида вирус мамлакат ичидаги одамларда, қолганларида эса хориждан келганларда аниқланган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид