11:00 / 25.11.2020
25199
Реклама

Minerva City – Тошкент шаҳрининг янги маркази

Ёш авлоднинг таълим олиши давлатнинг устувор вазифаси саналиб, доимий диққат-эътиборда бўлган бугунги кунда MJ Developers'нинг Minerva City сингари лойиҳаси замонавийлиги, кўлами, истиқболлари ва технологик жиҳатидан ҳар қачонгидан ҳам долзарб саналади.

Йирик лойиҳалар қурилиш-компания асосчиси – дунёга машҳур меценат ва сармоядор Мурари Лал Жалан таълим, тиббиёт ва хайрия фондларига маблағ ажратади. Аввало, тадбиркор дунё бўйлаб турмуш даражасини ошириш ва уни бутунлай янги босқичга кўтариш ғояси билан танилган. Ушбу миссияни ҳамма жойда уни қўллаб-қувватлайдиган ва унга амал қиладиган унинг “MJ Developers” компанияси амалга оширади.

Ўз номига кўра (Миневра – донолик намоёндаси, ҳунармандлар, ёзувчилар, шоирлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар раҳнамоси) лойиҳа ўзида юксак қадриятни сақлайди, стратегик мақсадларни кўзлайди ва келажакни қуради. Нега келажак?

Minerva City – 100 гектарлик, шаҳар ичида шаҳар концепти асосида қурилажак янги йирик лойиҳа. Ушбу улкан ҳудудда IT-парк, халқаро университет ва мактаб, талабалар учун хостел, энг яхши маърузачилар таклиф қилинган жаҳон даражасидаги таълим жойлашади. Кенг кўламли лойиҳани ишлаб чиқишда одамларнинг уйдан ўқишгача ёки ишгача ва аксинча бўлган йўлга сарфлайдиган вақтлари ҳисобга олинган. Шунинг учун Minerva City ҳудуди вақтни максимал самарали ва оқилона сарфлаш учун пухта ўйлаб лойиҳалаштирилган. Янги таълим муассасалари нафақат мустаҳкам билим олишга, балки Minerva City'нинг ҳар бир аҳолиси учун турмуш даражасини яхшилашга имконият беради.

Келажак авлод билан алоқа асоссиз эмас. Жаноб Жалан ҳар доим олдиндан кўра олиш хусусиятига эга бўлган, кўп ҳолларда шу туфайли Ўзбекистоннинг ривожланаётган салоҳиятини кўрган ҳолда Тошкент шаҳридаги янги Янгиҳаёт туманида у талабалар учун билим ва инновация марказини барпо этмоқда ва қачондир шу ердан дунёга кўплаб уникал ва фойдали ечимлар берадиган бўлажак лидерлар ва ўқимишли инсонлар етишиб чиқишига ишонади.

Лойиҳа билан яққол танишар эканмиз, бир неча йилдан кейин жадал ривожланаётган туманда Minerva City аҳолиси ва талабалар ҳаётининг қандай кечаётганини кўришимиз мумкин. Иш, ўқиш, кутубхоналар ва семинарларга ташриф буюриш, гольф ўйини, шопинг, буларнинг барчаси 100 гектарлик ҳудудда рўй беради. Шунингдек, бу ерда нафақат лойиҳани безайдиган ва кўзни қувонтирадиган, балки сифат ва хавфсизлик намунаси бўладиган замонавий бинокорликнинг уникал ечимлари намойиш этилган.

MJ Developers'нинг лойиҳаси таълим соҳасида янги босқич ва кашфиёт бўлади деб дадил айта оламиз. Бу ердаги ҳаёт ва таълим кенг кўламда фикр юритиш, ўйлаш ва орзу қилишга имконият берадиган янги ҳаёт тарзидир. Дунёнинг энг яхши ўқув масканлари анъанасига кўра бу ерда барча нарса илм-фан, билим ва мукаммалликка интилиш билан тўйинган бўлади. Бугун хонадон харид қилаётиб, Ўзбекистон аҳолиси, шубҳасиз, янги, мутлақо қизиқарли ва порлоқ келажакка чипта харид қилган бўлишади.

Университет 10 000 дан ортиқ талабаларни қабул қила олади ва нуфузли хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади. Таълим муассасасининг бош биноси 2021 йилнинг сентябригача қурилади. Кейинги беш йил давомида талабалар шаҳарчасининг қолган қисми, спорт мажмуаси, кутубхона ва талабалар ётоқхонаси ҳам қурилади.

Янги имкониятлар, сифатли таълим, яшашни, ривожланишни ва ҳаётни севиш исталадиган севимли маскан, буларнинг барчаси Minerva City ҳақидадир. “Севимли ишга ёки ўқишга шаҳдам қадамлар билан!” уйингиз бир қадамлик масофада ҳамда шундай кўркам муҳитда жойлашган бўлса яна қандай ҳам бўлиши мумкин?

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Мурари Лал Жалан Minerva City’га тамал тоши қўйиш маросимида

Фақат маълумот учун:

Номер: 1145

Веб-сайт: minervacity.uz

Facebook: fb.com/minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: @themjdevelopers

Telegram-бот: @mjdevelopers_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Top