Наманганда ёш дастурчилар учун хакатон бўлиб ўтди

Наманган шаҳрида 20-21 ноябрь кунлари UNODC ROCA, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёш тадбиркор ҳамда IT Park томонидан, Kun.uz сайтининг ахборот кўмаги остида #Hackathon4UnlimitedEducation хакатони бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳудуд дастурчилари 24 соат ичида бетўхтов иш олиб бориб, тундан тонггача учта асосий йўналиш: зўравонлик билан кураш, ишсизликни бартараф этиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича IT ечимларни ҳайъат аъзоларига тақдим этдилар.
Мусобақа натижасида Fantastic4 ўз дастури билан ғолиб деб топилди ва HP Omen ноутбуклари билан тақдирланди. 2 ва 3-ўринларни ўз навбатида Lyukor ҳамда Programmer Girls жамоалари эгаллашди.
Уларга ташкилотчилар томонидан бепул бизнес консультантлар, акцелерация дастурлари ва йиллик офис тақдим этилди.
Мавзуга оид

16:51 / 08.03.2025
Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

18:37 / 25.02.2025
Наманганда Lacetti 11 ёшли қизни уриб юборди

18:19 / 08.02.2025
“Сунъий идрок тиббиётда кескин бурилишлар қилиши мумкин” – дастурчи Дилдора Ғаниева

10:26 / 10.01.2025