Жаҳон | 15:46 / 25.11.2020
5531
1 дақиқада ўқилади

Покистон Исроилни тан олиши тўғрисидаги хабарларни рад этди

Исломободнинг билдиришича, Фаластин масаласида мамлакатнинг позицияси «аниқ» ва «ўзгармас».

Фото: Anadolu Agency

Покистон Исроилни тан олиши тўғрисидаги гап-сўзлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида билдирилишича, Фаластин масаласида бош вазир Имрон Хоннинг позицияси “аниқ” ва “ўзгармас”.

“Бош вазир Фаластин масаласини адолатли ҳал этиш йўли топилмаса, Покистон Исроилни тан олмаслигини маълум қилди”, – дейилади баёнотда.

Ушбу баёнот АҚШ ва Саудия Арабистони Исроилни тан олиши учун Покистонга босим ўтказганлиги тўғрисидаги хабарлардан кейин берилди.

“Покистон Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган ажралмас ҳуқуқини қатъият билан қўллаб-қувватлайди”, – дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, “адолатли ва барқарор тинчлик учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ИҲТнинг тегишли қарорлари ҳар икки давлат манфаатларига мос бўлиши шарт”.

Umidjon
Тайёрлаган Umidjon
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид