Жаҳон | 15:40 / 25.11.2020
2502
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда икки ҳафтадан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмади

Фото: Reuters

Сингапурда 15 кундан буён маҳаллий аҳоли орасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмади. Бу ҳақда Straits Times газетаси хабар бермоқда.

Бу пандемия бошланганидан бери сингапурликлар орасида касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган энг узоқ давр ҳисобланади.

 Шу билан бирга, чоршанба куни Сингапурга бошқа мамлакатлардан келганлар орасида еттита янги ҳолат аниқланган. 

 Сингапурда пандемия бошланганидан буён 58 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 28 киши вафот этган, шифохоналарда 37 киши даволанмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид