Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ ва Uzcard фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
Ички ишлар вазирлиги ва Uzcard фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда ИИВ томонидан эълон қилинган маълумотда айтилади.
Қайд этилишича, пластик карталардан фойдаланиш янада хавфсиз ва техник жиҳатдан мукаммал жараёнга айланиб бормоқда. Лекин фирибгарлар инсонларнинг ишончидан ва карталарни ишлатишнинг асосий қоидаларини билмаслигидан фойдаланмоқда.
Банклар ва қонунни муҳофаза қилувчи органлар мунтазам равишда, пулидан эҳтиётсизлик оқибатида маҳрум бўлган фуқаролардан аризаларни қабул қилмоқда.
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш учун қуйидаги тавсияларга қатъий риоя қилиш сўралган:
- карта PIN-кодини бегоналарга айтмаслик;
- текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатмаслик;
- шубҳали шахсларга пул ўтказмаслик;
- ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган карта суратини жойлаштирмаслик.
«Uzcard ёки банклар карта рақамини, ПИН-кодни ёки SMS бўйича тасдиқлашни билиш учун ҳеч қачон мижозларга қўнғироқ қилмайди.
Фирибгарлар турли нарсаларни баҳона қилиб, ўзларини банк ёки Uzcard ходимлари бўлиб таништиришлари мумкин. Уларнинг мақсади — картангиздан пулларни ечиб олиш. Агарда сизга бундай қўнғироқ келиб тушган бўлса, эътибор берманг», - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
20:50 / 06.01.2026