Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон бош вазири Россияга ташриф буюриши кутилмоқда
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати сайтида маълум қилинган.
Фото: DPA
Хабарда таъкидланишича, Пашинян маъмурияти протокол хизмати бошлиғи Эдуард Арутюнян “Арманистон бош вазирининг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида” 30 ноябрдан 4 декабргача муддатга Москвага юборилади.
Бироқ Пашиняннинг Москвага ташрифи муддати ҳозирча маълум қилинмаган.
Бу орада Арманистон ҳукуматидаги манбанинг хабар беришича, Пашинян Москвага 3 декабрда ташриф буюриши мумкин. Унинг таъкидлашича, Арманистон бош вазири Москвада Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари бош вазирлари 9 октябрда Ереванда Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишини 4 декабрда Москвада ўтказишга келишиб олишганди.
Мавзуга оид
09:10
Суд: ЮКОС собиқ акциядорлари Россиядан компенсация ундириши мумкин
09:07
Германияда автодилер ФСБ учун машиналар етказиб бергани учун 6 йилга қамалди
08:24
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
15:28 / 02.03.2026