Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юк автомобилларининг Тошкентга кириб-чиқиши чекланиши мумкин
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7:00-10:00 ва кечки 17:00-20:00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг кириб-чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.
Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилгани айтилади.
“Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз”, – деб ёзади депутат.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
14:51 / 24.03.2026
Тошкентда кибержиноятлар жиноятларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди
14:01 / 24.03.2026
Тошкентда ЯҲМ ўсиши бўйича Миробод етакчи бўлди
21:03 / 22.03.2026