Жаҳон | 08:46 / 29.11.2020
35608
1 дақиқада ўқилади

Дунёда пандемия бошидан бери рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилди

Сўнгги суткада дунёда коронавирусга чалинганлар сони 747 минг нафарга кўпайди. ЖССТнинг хабар беришича, айни вақтда жами касалланиш ҳолатлари сони 61,2 млндан ошди. 

Фото: Reuters

Бу орада Жон Ҳопкинс университетининг маълум қилишича, касалланганлар сони 62,5 млндан ошди, ўлимлар сони эса 1,145 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда.  

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги касалланиш ҳолатларининг ярмидан кўпроғи Шимолий ва Жанубий Америка минтақасига тўғри келган – 405 минг 399та. Бу борада 2-ўринни Европа иттифоқи (236 минг 50та), 3-ўринни Жануби-Шарқий Осиё (53 минг 82та) эгаллаган. 

Аввалроқ ЖССТ вакиллари Европанинг баъзи давлатларида Рождество ва Янги йил байрамлари арафасида карантин чекловлари юмшатилиши борасида хавотир билдиришганди. Мутахассислар коронавирус тарқалишини чекловлар ушлаб турганини эслатиб ўтишган. “Ҳозир саъй-ҳаракатлар ва ҳушёрликни сусайтириш мавриди эмас”, деб айтган ЖССТ мутахассиси Мария Ван Керкхове.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид