Жаҳон | 21:30 / 29.11.2020
7322
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 8 йил “уйқуда бўлган” вулқон фаоллашди (видео)

29 ноябрда Индонезия жанубидаги Левотоло вулқони отила бошлади. Бунгача вулқон 8 йил нофаол бўлган. 

Фото: Getty Images

Ломблен оролида жойлашган вулқон тахминан 5 километр баландликка кул ва тутун отган.

Индонезия вулқоншунослик маркази маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши, маҳаллий аэропорт ва орол устидаги ҳаво ҳудуди ёпиб қўйилган. Шунингдек, баландлиги 1,5 кмга етадиган вулқон тоғдан 2 км радиусдаги аҳоли эвакуация қилинган.

Индонезия 130та фаол вулқонни ўз ичига олган “Тинч океани оловли ҳалқаси”да жойлашган. Бу сайёрамизнинг энг сейсмик фаол ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид