Жаҳон | 22:42 / 29.11.2020
5569
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар 110 кишини ўлдириб кетди

Нигериянинг Борно штатида 28 ноябрда “Боко ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан камида 110 фермер ўлдириб кетилди. Бу ҳақда БМТга таяниб France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.  

Фото: Reuters

Маълум қилинишича, қуролланган кишилар кундузи гуруч даласига мотоциклларда келиб, у ерда ишлаётган одамларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида камида 110  киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТнинг Нигериядаги инсонпарварлик ёрдами координатори Эдвард Каллон маълум қилди. Унинг таъкидлашича, кўплаб яраланганлар бор.

Аввалроқ штат губернатори Бабаганан Умара Зулум ҳужум оқибатида 70 киши ўлдирилганини маълум қилган. У 29 ноябрда фермерлар ўлдирилган гуруч далалари ёнида жойлашган Забармари қишлоғига ташриф буюрган. 

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий фермерларнинг оммавий ўлдирилишини қоралаган. 

“Бутун мамлакат бу бемаъни қотилликлардан азият чекмоқда”, деб айтилган Бухорий баёнотида.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид