Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Рома” клуби машғулотлар базасида уруш вақтига мансуб 20та снаряд топилди
Италиянинг “Рома” футбол клуби машғулотлар базасида Иккинчи жаҳон уруши вақтига мансуб 20та снаряд топилди. Бу ҳақда жамоанинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Снарядлар топилган жойга сапёрлар чақиртирилган. Мутахассислар ҳудудни синчков текшириб чиққач, у ерда 20та бомбани топишган. Барча бомбалар зарарсизлантирилган.
“Италия армияси ва сапёрлар отрядига Тригориядаги машғулотлар базамиздан Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги снарядларни олиб ташлашгани учун катта раҳмат”, дейилган хабарда.
Хавфли топилма клуб янги машғулот майдонларини қуришни режалаштирган ҳудудни тайёрлаш вақтида аниқланган.