Тошкентдаги сайёр қабулда 60 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди
Тошкентда оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда. 30 ноябр куни ўтказилган қабуллар жараёнида 60 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Суд томонидан тайинланган жазо тартиб-қоидаларига, чекловларга риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган бир қанча маҳкумлар шартли равишда озод қилинмоқда, дейди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Дурдона Дадахонова.
«Уларга суд ажримининг кейинги ҳуқуқий оқибатлари юзасидан ҳам тушунтириш бериб ўтилди. Судланганлик ҳолатини олиб ташлаш бўйича аризалар бериш масаласида уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Озод этилган фуқаролар шартли муддат даврида яна жиноят содир этилса, унинг ҳам оқибатлари тушунтириб ўтилди», – деди у.
Дурдона Дадахонованинг қайд этишича, Жиноят кодексининг 73-моддасида 4 тоифа шахсларга нисбатан шартли равишда муддатидан аввал озод қилинмаслик белгилаб қўйилган. Бугун озод этилганлар ана шу тоифага кирмайдиган, ўз қилмишларидан тўғри хулоса чиқарган шахслар ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:58 / 19.09.2024
Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
18:31 / 18.09.2024
«Тошкент метрополитени» аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради
22:42 / 17.09.2024