Жамият | 14:00 / 02.12.2020
7712
2 дақиқада ўқилади

ИИВ «арзон пиар ортидан қуваётган» тармоқ фаолларига чақириқ билан чиқди

Шоҳрух Ғиёсов / Фото: Kun.uz

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ахборот тарқатишда этика қоидаларига риоя этишни сўраб, ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди.

«Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда, алоҳида давлат органларининг раҳбарлари лавозимида қолиши ёки кетиши масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта, ўз ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли, оммага тарқатаётган маълумоти текширилгани ёки ҳеч бўлмаганда холислиги хақида қайғуради, лекин шу билан бирга, сўз эркинлигини «талтайишга» ёки «масхарабозликка» айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин.

Шу сабабли, айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз», – деди Шоҳрух Ғиёсов.

Маълумот учун, 1 декабрь куни Telegram'даги айрим каналларда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани ҳақида миш-миш тарқалган эди.

Мавзуга оид