Кобулда бомба портлаши оқибатида россиялик дипломатлар жароҳат олди
Афғонистон пойтахти Кобулда россиялик дипломатлар кетаётган автомобилнинг ҳаракатланиш йўлида қўлбола портловчи қурилма портлади. Бунинг оқибатида Россия элчихонаси ходимлари енгил контузияланган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, портлаш Россия элчихонаси ёнида содир бўлган. Автомобил ичидаги дипломатлар енгил контузияланган.
“Дастлабки баҳолашга кўра, ҳужум Афғонистон миллий хавфсизлик кучларининг дипломатлар автомобили олдида ҳаракатланган пикапига қарши қаратилган бўлган. Бироқ ушбу теракт Россия фуқароларига қарши қаратилганини истисно қилиб бўлмайди”, деб айтган Захарова.
Унинг таъкидлашича, вазирлик Афғонистон ҳукуматидан юз берган воқеани тергов қилишни ва Россиянинг хорижий ваколатхоналари ходимлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришни талаб қилган.
Бундан ташқари, Россия ўз элчихонаси ходимлари ва объектларининг ҳимояси даражасини оширишга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга оширади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024