Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ўртасида тўрт босқичли спорт мусобақалари ташкил қилинади
Умумтаълим мактабларида “Биз билан бажар, биздек бажар, биздан яхшироқ бажар!” шиори остида синфлараро спорт мусобақаларининг ташкил қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан, “Пандемияни спорт орқали енгамиз!” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2021-2022 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури;
“Соғлом аёл - буюк келажак” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш чора-тадбирлари дастури;
2020-2022 йилларда Ўзбекистонда спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
Ўзбекистон Республикасида миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2020 йил 1 декабрдан бошлаб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий видеороликларни “Прайм-тайм” вақтида бепул намойиш этиш тавсия этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб:
а) йил давомида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида тўрт босқичли (маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика) юриш ва югуриш, бадминтон, стритбол, мини футбол, велоспорт, “Workout” бўйича спорт мусобақаларининг ташкил қилинишини;
б) “Отам, онам ва мен — соғлом оиламиз!” шиори остида телевизион оилавий спорт мусобақаларининг маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларини ўтказиш орқали барча оила аъзоларини спорт билан шуғулланишга жалб қилинишини;
в) умумтаълим мактабларида “Биз билан бажар, биздек бажар, биздан яхшироқ бажар!” шиори остида синфлараро спорт мусобақаларининг ташкил қилинишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026