Жаҳон | 22:15 / 03.12.2020
5991
1 дақиқада ўқилади

Молдова Конституцион суди президент сайлови натижаларини кўриб чиқади

Конституцион суд сайловнинг қонунга мувофиқ ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги тўғрисида хулоса беради

Фото: AP

10 декабр куни Молдова Конституцион суди ноябрда бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини кўриб чиқади.

“10 декабр куни президент сайлови натижаларини тасдиқлаш бўйича Конституцион суд йиғилиши бўлиб ўтади”, — дейилади муассаса сайтида.

Мамлакат Сайлов кодексига кўра, Конституцион суд сайловнинг қонунга мувофиқ ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги тўғрисида хулоса беради.

15 ноябрда бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи турида собиқ бош вазир Майя Санду 57,72 фоиз, амалдаги президент Игор Додон эса 42,28 фоиз овоз олди. Амалдаги президентнинг ваколатлари 23 декабрда ниҳоясига етади. Янги президентнинг инаугурация маросими 24 декабрда бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид