Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
Жорий йилнинг 1 декабр куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган “Volkswagen Polo” русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учради, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Фото: Dunyo
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар фуқаро — 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволда бўлган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.
Ўзбекистон бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
14:12 / 26.02.2026
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
14:07 / 27.12.2025