Ўзбекистон | 13:05 / 07.12.2020
23344
1 дақиқада ўқилади

Сенатор «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасига раҳбар бўлди

Сенатор Муртазо Раҳматов «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси раҳбарига айланди.

ЎзА хабар қилишича, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси муассислари умумий йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Муртазо Раҳматовни уюшма раислигига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Бухоро Коттон Текстил Кластер» пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси бўлган Муртазо Раҳматов 2020 йил январида Бухоро вилоятидан Олий Мажлис Сенатига аъзо бўлганди.

У Ўзбекистондаги биринчи пахта-тўқимачилик кластери - Қуйи Чирчиқ туманидаги «TCT cluster» корхонаси асосчиси ҳам ҳисобланади.

Уюшма 2020 йилнинг 23 июнида Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил қилинганди.

Мавзуга оид