Сенатор «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасига раҳбар бўлди
Сенатор Муртазо Раҳматов «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси раҳбарига айланди.
ЎзА хабар қилишича, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси муассислари умумий йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Муртазо Раҳматовни уюшма раислигига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
«Бухоро Коттон Текстил Кластер» пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси бўлган Муртазо Раҳматов 2020 йил январида Бухоро вилоятидан Олий Мажлис Сенатига аъзо бўлганди.
У Ўзбекистондаги биринчи пахта-тўқимачилик кластери - Қуйи Чирчиқ туманидаги «TCT cluster» корхонаси асосчиси ҳам ҳисобланади.
Уюшма 2020 йилнинг 23 июнида Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил қилинганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024