«Меҳр-3» операцияси: Суриядан яна 98 киши Ўзбекистонга қайтарилди
8 декабр куни - мамлакат муҳим байрамни нишонлаётган тонгда Ўзбекистон президентининг ташаббуси ва назорати остида ўтказилаётган «Меҳр» операцияларининг учинчиси доирасидаги самолёт Тошкент аэропортига қўнди.
Шифокорлар, ҳарбийлар, жамоатчилик, турли идоралар вакиллари ва ОАВ иштирокида Суриядан қайтарилган 98 нафар ўзбекистонлик кутиб олинди. Самолёт зинасидан йиғлаб тушиб Ўзбекистон тупроғини ўпаётган 25 аёлнинг ёнида 73 нафар болаларнинг борлиги, уларнинг 14 нафари чин етим эканлиги операциянинг инсонпарварлик аҳамиятини тушунтиргандек бўлади.

Зеро, 2019 йилда «Меҳр» операциялари доирасида жами 220 киши Ўзбекистонга қайтарилиши турлича талқин қилинган, уларга бўлган эътибордан ҳайрон бўлингани ҳам ҳақиқат. Аммо ўзи тушунмаган ғоялар ортидан Яқин Шарқ талотўпларида сарсон бўлган ўзбекистонликларнинг болаларида гуноҳ йўқ. Айнан мана шу жиҳат бу масалага давлат даражасида эътибор қаратилишига сабаб бўлди. Яна бир томони, ҳамма давлатлар ҳам ўз фуқароларини қайтаришга ошиқмади. Пандемия даври, жанговар ҳаракатлар ҳануз давом этаётганига қарамай бу операция амалга оширилгани узоқ давом этган дипломатик жараёнлар натижасидир.
«Меҳр-3» операцияси доирасида қайтарилганлар бугуннинг ўзида махсус санаторийларга жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланади. Энди улар билан шифокорлар, руҳшунослар ва устозлар мунтазам иш олиб боради.
Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади. Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Ўзбекистондаги манзарадан ҳайратга тушаётган, бирор ҳамроҳсиз ёлғиз юрган болани суҳбатга тортдик. У ўзбек тилининг бизда учрамайдиган лаҳжасида қуйидагиларни гапирди:
– Отам ҳалок бўлган, онам ҳам йўқ. Мен отамнинг иккинчи хотини қўлида қолдим. Асли қўқонликмиз. Ўзбекистондан кичкиналигимизда кетганман. Озгина эслайман холос...
Кутиб олиш жараёнида иштирок этган Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаровнинг фикрлари билан қизиқдик:
– Бу операциялар доирасида Ўзбекистонга қайтарилганлар қилган ишларидан афсусдалиги юз-кўзларидан кўриниб турибди. Улар ватан тупроғини ўпиб, шукрона саждасини қилмоқдалар. Энди буларнинг жамиятга мослашиб сингиб кетишлари учун бутун жамоатчилик, ҳаммамиз ишлашимиз керак. Қайтарилган 73 нафар боланинг 14 нафари чин етимлиги масаланинг нақадар жиддийлигини кўрсатади. Энди уларнинг таълимига, тарбиясига алоҳида эътибор берилиши, устозлар, руҳшунослар чуқур ишлаши зарур.
Аброр Зоҳидов, тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

14:42 / 07.06.2025
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

15:50 / 04.06.2025
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти

11:45 / 04.06.2025