Эндиликда бизнесни Payme'га онлайн тарзда улаш мумкин
Янги хизмат ёрдамида сиз онлайн тўловлар қабул қилиш сервисига Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан атиги 2 кун ичида уланишингиз мумкин.
Payme Business билан биргаликда тадбиркорлар ўз сайтларида, мессенжерларида ва Payme мобил иловаси орқали товар ва хизматлар учун тўловларни қабул қилиш имкониятини қўлга киритадилар.
Тўловларни қабул қилиш бўйича тайёр ечимлардан ташқари, Payme Business тўғридан-тўғри контрактация имкониятини бериб, бу Payme офисига ташриф буюрмай туриб онлайн тарзда ҳамкорлик шартномаларини тузиш имкониятини беради.
Онлайн тўловларни қабул қилиш Payme Business
Payme Business – бу бизнес учун кўплаб замонавий ечимларни таклиф қилувчи тизимдир. Компания билан ҳамкорлик компания мижозлари учун ҳам, бизнес эгалари учун ҳам кўплаб имкониятлар эшигини очади.
Ўз кассангизни Payme Business тизимига улаш орқали сиз Uzcard ва HUMO карталари эгаларини максимал даражада қамраб олиш, ҳамда тўловларни қабул қилиш учун кўплаб тайёр ечимлар фойдаланиш имкониятини қўлга киритиб, кассада пластик карталар учун терминалсиз фаолият юрита оласиз. Имкониятлар қуйидагилардан иборат:
- Интернет дўкон сайтида тўлов модулини улаш;
- Telegram-бот, SMS ёки электрон почта орқали тўлов қилиш учун чекларни тузиш;
- Payme мобил иловаси ва веб-сайти орқали тўловларни қабул қилиш;
- Payme GO хизмати ва QR-кодлар орқали тўловларни қабул қилиш учун тизимни кенгайтириш.
Товарларингиз учун тўлов қилиш учун эндиликда нақд пул ёки пластик карта керак эмас, эндиликда мижозларингизда ўзлари билан мобил телефон бўлса етарли.
Тизим тадбиркорларга молия оқимларини назорат қилиш ва маълумотлар хавфсизлиги бўйича имкониятларни кенгайтиришни таклиф қилади. Шахсий кабинетда бизнес эгаси товар ёки хизматлар учун тўлов қилиш учун ҳисобварақни чиқариш, тўловларни бекор қилиш ва онлайн-касса билан ишлаш учун ходимларни тайинлаш имкониятига эга.
Payme Business шахсий кабинетида ходимларингизнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш учун автоматик аудит тизими кўзда тутилган бўлиб, унда ходимларингизнинг хатти-ҳаракатлари ва барча молиявий тушумлар акс эттирилади.
Payme Business онлайн шартномалар тузиш учун
Карантин даврида оффлайн нуқталарнинг ёпилиши ва онлайн тартибга ўтиш шароитида Payme Business тизимига уланиш бозорнинг янги шароитларига осон мослашиш ва мижозларнинг ишончини йўқотмаслик имкониятини беради.
Payme Business тизимидан тўғридан тўғри шартнома тузиш хизмати орқали, сиз компания сайтида онлайн тарзда тизимга уланиш имкониятини қўлга киритасиз. Тизимга уланиш учун атиги икки кун талаб қилинади. Ушбу функционал ёрдамида сиз шаҳарнинг иккинчи чеккасига ҳужжатларни олиб бориш ва уларнинг имзоланиш заруриятидан холи бўласиз.
Онлайн тартибда уланиш жараёни жуда оддий, тушунарли ва бир неча оддий босқичда амалга оширилади:
1. Payme Business сайтида рўйхатдан ўтиш;
2. Бизнесни ташкил қилиш ва маълумотларни қўлдан ёки ЭРИ орқали киритиш;
3. Тайёр! Бундан кейин шартномани Didox.uz тизими орқали қабул қилиб олсангиз бўлди.
Саволларингиз борми? Мутахассисларимизга ушбу рақам орқали мурожаат қилинг: +998 78 150 22 24
Payme Business – бизнесингиз учун замонавий ечимлар!
Payme Business тизими ҳақида батафсил.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024
“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?
19:00 / 28.11.2023
Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади
17:17 / 17.10.2023