Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент суд тизимида коррупциянинг олдини олишга қаратилган фармон имзолади
Ўзбекистон президенти “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.
Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади.
Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади.
Судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлиги ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.
Фармон билан суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мавзуга оид
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
10:12 / 11.06.2026