Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Арманистонга ҳамкорликни таклиф қилди
Эрдўған Жанубий Кавказда вазиятни барқарорлаштириш ва тинчликни сақлаш мақсадида олти мамлакат - Россия, Туркия, Озарбойжон, Эрон, Грузия ва Арманистон ҳамкорлигини таклиф қилди.
Фото: DHA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Арманистонни ўзи таклиф қилган "олтилик платформаси"га қўшилишга чақирди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри ёзмоқда.
"Агар Ереван унга қўшилса, сезиларли наф кўради ҳамда Туркия ва Арманистон муносабатларида янги саҳифа очилиши мумкин", деди у.
10 декабр куни Эрдўған Бокуда бўлиб ўтган ҳарбий парадда иштирок этди. Туркия президенти ташриф давомида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Эрдўған қўшма матбуот анжуманида Жанубий Кавказда вазиятни барқарорлаштириш ва тинчликни сақлаш мақсадида олти мамлакат - Россия, Туркия, Озарбойжон, Эрон, Грузия ва Арманистон ҳамкорлигини таклиф қилди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Россия томони бундай шаклдаги ҳамкорликка ижобий ёндашган.
Мавзуга оид
20:54 / 12.01.2026
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
02:08 / 12.01.2026
Оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак – Эрдўған
09:45 / 30.12.2025
Арманистон ва Туркия визавий тартибни қисман соддалаштирди
14:58 / 17.12.2025