Жаҳон | 19:29 / 12.12.2020
5367
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ: Европада коронавирусдан вафот этиш ҳолатлари қарийб икки бараварга ошди

Европада охирги олти ҳафта давомида коронавирус беморлари орасида вафот этиш ҳолатлари қарийб икки бараварга ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мария ван Керкхове маълум қилди.

Фото: imago

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, касаллик юқтириш ҳолатлари камаймоқда. Керкховенинг маълумот беришича, бу муддат давомида дунё бўйича ўлимлар сони 60 фоизга ошган.

Германияда ўтган суткада 28 438 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Роберт Кох номидаги институт. Жами касаллик юқтирганлар сони 1,3 млн нафардан ошган, 21,4 мингдан ортиқ инсон вафот этган. 

 Россияда бир кеча-кундузда 28 137 кишида касаллик аниқланган, жами касаллик юқтирганлар сони 2 млн 625 мингдан ошган, 46,4 минг киши вафот этган.

Дунё бўйича эса 71 млн кишида касаллик аниқланган, 1,6 млн нафар бемор вафот этган. Энг кўп касалликка чалиниш (16,2 млн) ва ўлим (303 мингга яқин) ҳолатлари АҚШга тўғри келади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид