08:44 / 12.12.2020
4279

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 22,1 миллиондан ошди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 22,1 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 19 миллион кишини ташкил этмоқда.

«Магистрал транспорт телекоммуникация тармоғини янада ривожлантириш бўйича 2та лойиҳа якунланди. Натижада, республика бўйича 237та объектда қурилмалар ўрнатилади», - деди Шерзод Аҳматов.

Маълум қилинишича, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида режалаштирилган объектларга қадар 19 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 55,6 минг километрга етказилди (йил режаси 10 минг километр).

Top