Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда интернет орқали бизнес қилиш ниқоби остида фаолият юритган шахслар аниқланди
Интернет тармоғи орқали бизнес қилиш ниқоби остида фаолият юритган корхонанинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.
Фото: Shutterstock
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ва бошқалар “L-N.S.” хусусий корхонасини ташкил этиб, фуқароларни интернет тармоғи орқали бизнес қилишга ўргатиш ниқоби остида фаолият юритишгани аниқланган.
Қайд этилишича, бу шахслар фуқароларга ваъда қилинган маҳсулотларни етказиб бермасдан ёки чет элга туристик саёҳатларни ташкил этмасдан жами 110 нафар фуқаронинг 29 148 АҚШ доллари ва 349,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026