Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда iPhone’лар йиғилувчи завод ишчилар томонидан остин-устин қилинди
Ҳиндистоннинг Карнатака штатида iPhone смартфонлари йиғилувчи завод офиси ишчилар томонидан остин-устин қилинди. Ишчиларнинг норозилигига уларнинг маошлари бўйича қарздорлик сабаб бўлган.
Тайваннинг Wistron Corp. компаниясига тегишли завод биноси олдида мингга яқин одам тўпланган. Улар ўзларига тегишли маошнинг тўланишини талаб қилишган. Сўнгра норозиликлар тартибсизликларга айланиб кетган.
Ишчилар завод ҳудудига бостириб кириб, у ерни остин-устин қилишган ва бир нечта автомобилни тўнкариб ташлашган. Охир-оқибат вазиятга полиция аралашиб, дарғазаб оломонни тарқатишга муваффақ бўлган.
Winstrom Corp. компанияси Apple’нинг пудратчиси бўлиб, унинг Карнатакадаги заводида iPhone SE телефонлари йиғилади.
Мавзуга оид
13:56 / 28.02.2026
iPhone ва iPad НАТОнинг махфий маълумотлари билан ишлашга рухсат олди
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026