Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бош прокурори ўз лавозимини тарк этади
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат бош прокурори Уилям Барр ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Баррнинг таъкидлашича, у ўз лавозимини 23 декабрда тарк этади.
“Истеъфога чиқиш ҳақидаги аризага кўра, Билл ўз оиласи билан таътилни ўтказиш учун Рождество олдидан ўз лавозимини тарк этади. Бош прокурор ўринбосари Жефф Розен, ажойиб инсон, бош прокурор вазифасини бажаради, Ричард Донохю эса бош прокурор ўринбосари мажбуриятларини ўз зиммасига олади”, деб ёзган Трамп твиттерда.
АҚШ президенти аввалроқ Барр билан Оқ уйда учрашгани ва унга “ажойиб иши” учун миннатдорлик билдирганини қўшимча қилган.
Баррнинг Трампга йўллаган мактубига кўра, у ўз лавозимини 23 декабрда тарк этмоқчи.
“Мен кейинги ҳафтани маъмурият учун муҳим ишларни тугатган ҳолда ўтказаман. Ўз лавозимимни 23 декабрда тарк этаман. Сизга, Меланияга ва оилангизга бахтли Рождество ва таътилни яхши ўтказишингизни тилаб қоламан”, дейилган бош прокурорнинг Трампга йўллаган мактубида.
Аввалроқ The New York Times нашри манбаларга таяниб, Барр ўз лавозимини Трампнинг президентлик муддати якунлангунгача тарк этмоқчилигини маълум қилган.
Баррнинг ушбу қарорига Трампнинг президент сайловларидаги мағлубиятини тан олишни истамаётгани ёки Оқ уй раҳбарининг Баррнинг адлия вазирлиги сайловлар давомида йирик қоидабузарликларни аниқламагани ҳақидаги сўзларига муносабати таъсир қилган бўлиши мумкин.
Бошқа манбага кўра, Барр адлия вазирлигида бажармоқчи бўлган ишини якунлагани ҳақидаги хулосага келган.
Трамп Баррни бир неча бор, жумладан сайловлардаги қоидабузарликлар ҳақидаги хабарларни етарлича текширмагани учун танқид қилган.
Шу тариқа, Розен АҚШ адлия вазирлигига Трамп учун ҳал қилувчи онда раҳбар бўлади: январда амалдаги президент судлар орқали президент сайловлари натижалари бўйича даъволашишга ҳал қилувчи уринишни амалга ошириши кутилмоқда. Трамп ўз рақиби Жо Байденнинг ғалабасини тан олмаяпти ва демократлар сайловлар вақтида кўплаб қоидабузарликлар содир этгани ва айнан шунинг ҳисобига ғалаба қозонганини айтмоқда.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026