Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик соҳасида «ақлли назорат» модели жорий қилинади
Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратини тубдан такомиллаштириш орқали ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсад қилинган.
Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар тадбиркорлик соҳасида давлат назоратини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат ва давлат хавфсизлигига зарар етказмайдиган фаолият турларини назорат қилиш билан боғлиқ функцияларни мақбуллаштириш ҳамда самарасиз назорат функциялар амалга киритилишининг олдини олиш механизмларини жорий қилиш;
ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда “ақлли назорат” моделини жорий қилиш, соҳага оид барча маълумот ва жараёнларни рақамлаштириш, “хавфни таҳлил қилиш” тизими ёрдамида давлат назоратини устувор равишда “электрон инспектор” усулида амалга ошириш амалиётини йўлга қўйиш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш стандартини жорий этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга инсофли риоя этилишини рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш;
давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотлар очиқлиги ва оммабоплигини таъминлаш, коррупция, манфаатлар тўқнашуви, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларининг танлаб қўлланилиши ҳолатлари олдини олиш;
мансабдор шахсларнинг давлат назоратини амалга оширишда қонунийликни таъминлаш учун етарли билим, малака ва кўникмага эга бўлишига оид алоҳида талабларни белгилаш.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
08:21 / 23.01.2026