21:08 / 17.12.2020
10411

АҚШнинг энг бой оилалари рейтинги эълон қилинди

Walmart акцияларининг ярмига эгалик қилувчи Уолтонларнинг бойлиги 247 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Фото: Nicholas Kamm | AFP | Getty Images

Walmart тармоғи асосчисининг меросхўрлари бўлган Уолтонлар оиласи АҚШнинг энг бой оиласи деб топилди. Forbes журнали эълон қилган рейтингдан ўрин олган 50 оиланинг умумий бойлиги 1,2 триллион долларга тенг.

Walmart акцияларининг ярмига эгалик қилувчи Уолтонларнинг бойлиги 247 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Корпорация асосчиси Сэм Уолтоннинг уч фарзанди — Элис, Жим ва Роб дунёнинг энг бой бизнесменлари йигирматалигидан ўрин олган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан бойлиги 100 миллиард доллар бўлган Кохлар оиласи жой олди. Улар савдо, инфестиция, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати, сунъий тола ва пластмасса ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Koch Industries компаниясининг 84 фоиз акциясига эгалик қилади.

Учинчи ўринга Марслар оиласи жойлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва шоколадлар ишлаб чиқарувчи компания эгаларининг умумий бойлиги 94 миллиард доллар деб баҳоланди.

Аввалроқ дунёдаги миллиардерларнинг бойлиги бир йил ичида деярли 2 триллион долларга кўпайгани хабар қилинганди.

Top