Ўзбекистон | 12:53 / 17.12.2020
18990
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Абдилходи Муҳиддинович Иминов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 49 ёшли шифокор Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-cонли оилавий поликлиникаси бош врач ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган, шу кунгача Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

У янги лавозимда Солижон Мўминовнинг ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид