Жаҳон | 22:13 / 17.12.2020
4095
1 дақиқада ўқилади

Трамп Байденнинг ўғлига қарши эҳтимолий терговга алоқаси йўқлигини айтди 

АҚШ президенти Доналд Трамп сайланган президент Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденга нисбатан эҳтимолий терговга алоқаси йўқлигини айтди. 

Фото: Picture Alliance

“Мен Хантер Байден ёки Байден оиласига қарши олиб борилиши мумкин бўлган терговга алоқам йўқ. Шунчаки яна бир ёлғон хабар. Аслида, менга буни кузатиш қайғули”, деб ёзган Трамп твиттерда.

11 декабрда The Wall Street Journal нашри Трамп 3 ноябрда ўтган президент сайловларидаги эҳтимолий сохталаштиришлар ҳамда Хантер Байден фаолиятига тааллуқли масалаларни тергов қилиш учун махсус прокурор тайинланишга эришмоқчилигини маълум қилган. 

Октябрда ОАВ ихтиёрига Хантер Байденнинг электрон ёзишмалари тушган. Ушбу ёзишмалардан Хантер Байден Украинанинг Burisma компанияси вакилига ўз отаси Жо Байден АҚШ вице-президенти бўлганда у билан учрашувни ташкиллаштирган бўлиши мумкинлиги келиб чиқади. Ёзишмалар, шунингдек, Байден оиласи ва Хитой компаниялари ўртасида молиявий алоқалар борлигидан дарак бериши мумкин. 

Мавзуга оид