Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади
Болгария охирги марта сентябрда россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборганди.
Болгария бош прокурори Иван Гешев мамлакат ташқи ишлар вазирлигига россиялик дипломатлардан бири 2017 йилда ҳарбий тусдаги махфий ахборот йиғиш билан шуғулланганлиги бўйича далиллар тўпланганлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда "Новините" нашри.
Хабар қилинишича, Болгария ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг ҳарбий, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз атташесини persona non grata деб эълон қилган.
Гешевнинг билдиришича, дипломат махфий ахборотлар олиш имконига эга Болгария фуқаросидан давлат сирига оид маълумотларни олиб турган. Бунинг эвазига унга пул берилган, деб ёзади "Новините".
Болгария охирги марта сентябрда россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборганди. Ўшанда прокуратура уларни жосусликда айблаганди. Манбаларнинг сўзларига кўра, улар 2016 йилдан буён разведка фаолияти билн шуғулланиб келишган.
Москва бу айбловларни асоссиз деб атаган ва октябрда болгариялик икки нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборганди.